Сенат Раиси Эрон Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги Элчисини қабул қилди

    Жорий йил 4 апрелда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммадали Искандарийни қабул қилди.

    Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари, хусусан, сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги ҳамкорликни, шунингдек, парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.

    Давлатлар раҳбарлари ўртасидаги мунтазам мулоқот, ўзаро ташриф ва учрашувлар турли соҳалардаги алоқаларини янада кенгайишига муҳим туртки бергани алоҳида қайд этилди.

    Мулоқот чоғида товар айирбошлаш ҳажми 2023 йилда 503,4 миллион долларни ташкил этгани, бу икки мамлакат салоҳиятига умуман жавоб бермаслиги, ушбу кўрсаткични бир неча баробар ошириш имкониятларини кўриб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

    Транспорт логистикаси, тиббиёт ва фармацевтика, техник муҳандислик, фан ва технологиялар соҳаларида ҳамкорлик бўйича ишга солинмаган имкониятлар борлиги, мазкур йўналишдаги лойиҳалар иккала томон учун ҳам бирдек манфаат келтириши айтиб ўтилди.

    Парламентлараро алоқалар мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлашнинг амалий механизми эканлигидан келиб чиқиб, дўстлик гуруҳлари ва қўмиталар даражасидаги мулоқотлар мунтазамлигини таъминлаш, ўзаро ташрифларни фаоллаштириш бўйича фикр алмашилди. Юқори даражада эришилган ўзаро келишувларнинг ижросини таъминлашда парламентлар салоҳиятини ишга солиш муҳимлиги таъкидланди.

    Халқаро ташкилотлар доирасида ҳам конструктив ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинди.

    Дўстона ва амалий руҳда кечган учрашув якунида Элчи истиқболдаги режалар ва лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишга бор билим ва салоҳиятини ишга солишини маълум қилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates