Сенат Раиси Туркиянинг оила ишлари ва ижтимоий таъминот бўйича вазири билан учрашди

    Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаева Нью-Йорк шаҳрига амалий ташрифи давомида Туркиянинг оила ишлари ва ижтимоий таъминот бўйича вазири Махинур Оздемир Гёкташ билан учрашув ўтказди.

    Давлатларимиз раҳбарларининг қатъий сиёсий иродаси ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли бугун Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги қардошлик муносабатлари ўзаро ишонч асосида ривожланиб бораётгани алоҳида қайд этилди.

    Мулоқот чоғида гендер тенгликни таъминлаш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари билан ишлаш борасида ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама этилди.

    Аёлларга нисбатан ва оиладаги зўравонликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида ташкилий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича тажриба алмашиш мақсадида Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси билан Туркия парламентининг Аёллар ва эркаклар учун тенг имкониятлар қўмитаси ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш таклифи илгари сурилди.

    Конструктив ва амалий руҳда ўтган учрашув якунида хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини рўёбга чиқариш борасида қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга оширишга келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates