Сенатда Жаҳон банки вице-президенти билан учрашув бўлиб ўтди

    Жорий йил 9 мартда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Жаҳон банки вице-президенти Анна Берде бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

    Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Ўзбекистоннинг ушбу нуфузли халқаро молиявий институт билан ҳамкорлиги стратегик шериклик асосида ривожланиб боряпти. Мамлакатимизда банкнинг кўмаги билан энергетика, ирригация ва коммунал тармоқларни модернизация қилиш, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш йўналишларида қатор лойиҳалар амалга оширилди.

    Мулоқот чоғида ҳамкорликнинг амалий жиҳатларига эътибор қаратилиб, унинг истиқболлари хусусида фикр алмашилди. Хусусан, давлат корхоналарини хусусийлаштириш дастурини амалга ошириш, махсус иқтисодий зоналар фаолияти самарадорлигини ошириш, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламент, ҳукумат ва фуқаролик жамияти ролини кучайтириш, шунингдек, гендер тенглик соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари диққат марказда бўлди.

    Шунингдек, Ўзбекистонда турли соҳалардаги лойиҳаларни амалга оширишда хорижий компанияларни жалб этиш борасида Жаҳон банкининг иштироки муҳокама этилди.

    Анна Берде юртимиздаги ислоҳотларнинг муваффақиятини юқори баҳолаб, Ўзбекистонда иқтисодий янгиланишлар ижтимоий ислоҳотлар билан уйғун равишда олиб борилаётганлигини, шу жумладан ижтимоий инклюзивлик ва ижтимоий тенглик ёндашувлари асосида давлатнинг алоҳида стратегик мақсадлари белгиланганлигини қайд этди.

    Шунингдек, Жаҳон банки бундан кейин ҳам Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада кенгайтиришга интилишини айтиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates