Сенатда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

    Саломатлик 26 апрел 2023 947

    Жорий йил 25-апрелда Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Д. Ташмухамедова Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг Давлат стратегиялари ва соғлиқни сақлаш тизимлари бўлими директори Наташа Аззопарди – Муссат бошчилигидаги делегация билан учрашди.

    Учрашувда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари муҳокама этилиб, мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан ёшларнинг руҳий саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

    Шунингдек, Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси бошчилигида ташкил этилган, ўсмирлар ва ёшларнинг руҳий саломатлигини профилактика қилиш ва мустаҳкамлаш, фаровонлигини таъминлаш масалалари бўйича идоралараро ишчи гуруҳнинг фаолияти тўғрисида батафсил тўхталди.

    Н.Мускат хоним томонидан бугунги кунда мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти бошчилигида соғлиқни сақлаш тизими, хусусан руҳий саломатлик масалаларида олиб борилаётган ислоҳотлар эътироф этилди.

    Хусусан, Сирдарё вилоятида тиббий суғурта тизимининг жорий этилганини, ушбу янги тизимнинг келгусида республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам жорий этилишини юқори баҳолади.

    Шунингдек, идоралараро ишчи гуруҳнинг фаолиятини кенгайтириб, Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатларидан ҳам вакилларни қамраб олувчи минтақавий ишчи гуруҳни тузиш ташаббуси билан чиқишини ва ўзининг бу соҳадаги тажрибасини намуна сифатида бошқа мамлакатлар билан бўлишишини таклиф сифатида билдирди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates