Сенатда ўтган учрашувда Ўзбекистонда қонунлар халқаро стандартлар асосида қабул қилинаётгани эътироф этилди

    2024 йил 25 октябрда Сенат Раиси Танзила Нарбаева ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси миссияси раҳбари Дуглас Уейк бошчилигидаги делегация билан учрашди.

    Учрашувда Ўзбекистон қонунчилик фаолиятидаги янгиликларга, ўзгаришларга ва натижаларга урғу берилди. Айниқса, қонунлар ишлаб чиқилишида ва қайта кўриб чиқилишида инсон ҳуқуқларини таъминлаш тамойили бош мезон сифатида белгилаб олингани алоҳида эътироф этилди.

    Шунингдек, мулоқот давомида хотин-қизларнинг давлат ва жамиятдаги, айниқса сиёсий жараёнларда фаоллиги ошгани ҳамда имконияти чекланган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи ҳуқуқий меъёрлар жорий этилгани қайд этилди.

    Бундан ташқари, ЕХҲТ вакиллари томонидан Ўзбекистонда қонунлар халқаро стандартлар асосида қабул қилинаётгани юқори баҳоланди ва мазкур йўналишдаги таклиф ва тавсиялар қизғин муҳокама этилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates