Учрашувда томонлар туркий тилли давлатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий масалаларини муҳокама қилди ва ўзаро алоқаларни ривожлантиришнинг долзарб йўналишлари юзасидан фикр алмашди.
Учрашув иштирокчилари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни юқори баҳолаб, мамлакатимиз ривожланиши барча туркий давлатлар ва ислом олами учун муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Учрашув якунлари бўйича туркий тилли давлатлар парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ТуркПА доирасида ўтказиладиган тадбирларда фаол иштирок этиш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.