Тошкент шаҳри Сергели туманида янги шахмат мактаби очилди. Тадбирда туман ҳокими Элбек Шукуров, Ўзбекистон Шахмат федерацияси раиси ўринбосари Комилжон Синдоров ҳамда шахмат бўйича жаҳон чемпиони, халқаро гроссмейстер Жавоҳир Синдаров иштирок этди.
Очилиш маросимида сўзга чиққанлар янги мактаб ёш шахматчиларни тарбиялашда муҳим роль ўйнашини таъкидлаб, бу спорт турига қизиқиш ортиб бораётганини қайд этишди. Мазкур мактаб шахмат бўйича профессионал таълим бериш, мусобақалар ташкил этиш ва ёш иқтидорларни кашф этиш мақсадида ташкил этилган.
Тадбир доирасида шахмат бўйича намойиш ўйинлари ҳам ўтказилиб, ёш шахматчилар ўз маҳоратларини синовдан ўтказиш имконига эга бўлишди.