Турнир ғолиблиги 11-турда 10 очко жамғарган польшалик Ян-Криштоф Дудага насиб этди. 11 имкониятдан 9 очко жамғарган Синдоров қўшимча кўрсаткичларга кўра, 2-ўринни қўлга киритди. Америкалик Кристофер Ю 3-ўриндан жой олди.
Онлайн турнир ғолиби 1 минг АҚШ доллар пул мукофоти соҳиби бўлган бўлса, Синдоров 750, 3-поғонани банд этган шахматчи 350 долларга сазовор бўлди.









