баннер
24 мар 2025
02:23

    Гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон терма жамоасига қайтди

    Спорт 12 феврал 2025 570

    5 йил давомида АҚШ терма жамоаси таркибида дона сурган гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова бундан буён яна Ўзбекистон номидан иштирок этиши эълон қилинди.

    Бу ҳақда ҳуқуқшунос, блогер Хушнуд Худойбердиев ўзининг телеграмида маълум қилди.

    Қайд этилишича, у билан олиб борилган музокаралар натижасида Гулруҳбегим яна Ватанимиз байроғи остида ўйнашга рози бўлди ва юртимизга қайтиб келди.

    Журналистлар билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида қайтиш сабаби ҳақида ҳам савол берилди.

    «Гап пулда ёки ваъдаларда эмас, мен доим Ватанимиз байроғи остида қатнашишни хоҳлаганман. Лекин орада шундай давр бўлдики, кетишга мажбур бўлдим. Агар мен Ўзбекистонда муҳит ўзгарганини, Шахмат Федератеиясида спортчиларга эътибор пайдо бўлганини ҳис қилмаганимда қайтмас эдим», — деди Гулруҳбегим.

    Маълумот учун: Гулруҳбегим Тоҳиржонова шу пайтгача АҚШ терма жамоасининг 1-рақамли шахматчиси эди. 2023 йилда АҚШда «Йилнинг энг яхши аёл шахматчиси» деб топилган.

    Лекин эътиборлиси, охирги иккита Олимпиада давомида АҚШ ва Ўзбекистон ўзаро дуч келганда Гулруҳбегим ўз юртига қарши дона суришдан бош тортганди.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech