Шахмат: Нодирбек Абдусатторов Парижда 200 минг АҚШ долларига даъвогарлик қилмоқда

    Спорт 8 апрел 2025 851

    Шу йилнинг 8 апрель куни Франция пойтахти Париж шаҳрида шахмат бўйича айлана тизимда давом этаётган “Freestyle Chess Grand Slam Paris” турнирининг иккинчи кунги мусобақаларида кейинги босқичга йўл оладиган 8 нафар иштирокчи ва турнир билан хайрлашадиган 4 нафар шахматчи номи аниқланади.

    Қайд этилишича, умумий мукофот жамғармаси 680 минг АҚШ долларидан иборат бўлган турнирда иштирокчилар тезкор шахматда баҳслашмоқда. Ҳар бир ўйин учун 10 дақиқа ва 10 сониялик қўшимча вақт белгиланган бўлиб, кейинги босқичга йўл олган 8 нафар шахматчи бош соврин учун плей-офф босқичида кураш олиб боради.

    Биринчи кунги мусобақалар давомида ўтказилган 36 та ўйиннинг олтитасигина дуранг билан якунланди.

    Бугун иккинчи кунги ҳал қилувчи баҳсларда Абдусатторов Магнус Карлсен, Гукеш Доммаражу, Хикару Накамура, Аржун Эригаиси, Рамешбабу Праггнанандха билан куч синашади.

    14 апрелга қадар давом этадиган халқаро турнирда ғолибликка эришган шахматчи 200 минг АҚШ долларига эга чиқади. Баҳсларда иштирок этаётган 12 нафар шахматчининг барчаси кўрсатган натижасига қараб мукофот жамғармасидан тегишли суммани қўлга киритади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates