Сергей Безруков: Тарихни давом эттириш жуда муҳим

    Россиялик маҳоратли актёр ва режиссер Сергей Безруков Тошкент халқаро кинофестивалининг қайта тикланиши ҳақида фикр билдирди.

    Россия халқ артисти Сергей Безруков Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК) Тошкент филиали талабалари ва ёш киноижодкорлар учун маҳорат дарси ўтказди. Учрашув “Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ташкил этилди.

    Сергей Безруков Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Тошкент халқаро кинофестивалининг қайта тикланиши ғоят муҳим воқеа ва оқилона қарор эканлигини таъкидлаб ўтди.

    “Тарихни давом эттириш жуда муҳим. Мен тарихни қайта тиклаш ва давом эттириш тарафдориман. Бугунни ўтмиш билан боғлайдиган ришталар узилмаслиги керак. Кино санъатининг инсонлар онгига таъсирини ортиқча баҳолаб бўлмайди. Кино - бу барчамизнинг зиммамизга улкан масъулият юклайдиган вазифа", - деди Сергей Безруков.

    Кинематография агентлиги Ахборот хизмати

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates