Сессияда озиқ-овқат хавфсизлиги ва нарх-наво барқарорлигини таъминлаш масаласи кўрилди

    2021 йилнинг май ойига қадар аҳолини кундалик озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини захира қилиш режаси белгиланган.

    Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг навбатдаги 16 сессияси бўлиб ўтди. Унда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

    Сессияда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова кун тартибидаги масала юзасидан ҳисобот берди. Ҳокимнинг таъкидлашича, аҳоли эҳтиёжи учун асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш ва ойма-ой бозорга чиқариш юзасидан шаҳар ҳокимининг 17 октябрдаги 318-сонли қарори чиқарилиб, бу ишларни молиялаштириш учун шаҳар ҳокимлиги ҳузурида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш жамғармаси ташкил этилди.

    Шунингдек, 2021 йилнинг май ойига қадар шаҳар аҳолисини моддий эҳтиёжидан келиб чиқиб гўшт, тухум, картошка, пиёз, сабзи, гуруч, ун, ўсимлик ёғи ва шакар каби кундалик озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захира қилиш режаси белгиланган. Ушбу режани ҳудуддаги 1 та деҳқон бозори, 3 та савдо комплекси, 2 та йирик корхона ҳамда 25 та савдо корхоналари орқали амалга оширилади.

    Мавсум учун қўшни туманлардан олиб келинадиган асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган 2000 тонналик 2 та музлаткич омборхоналар ҳамда сиғими 850 тонналик 4 та корхона омборхонасида сақланиши назарда тутилган.

    Ҳилола ЭРГАШЕВА

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates