«Шаффоф қурилиш»  коррупция ва бюрократик тўсиқларни бартараф этади

    АОКАда ўтказилган брифингда Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов мавзу юзасидан маълумот берди:

    Қурилиш вазирлиги аҳолига, тадбиркорлик субъектларига, буюртмачи, лойиҳачи ва пудрат ташкилотларига, умуман қурилиш жараёнларининг барча иштирокчиларига максимал даражада қулайлик яратиш мақсадида қатор ташаббусларни илгари сурмоқда. Бунда барча хизмат ва технологик жараёнларни инсон омилининг аралашувисиз мувофиқлаштириб бориш мақсадида “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими ишга туширилди.

    Бу эса мазкур соҳадаги давлат хизматларини тўлиқ рақамлаштириш, ҳужжатларнинг электрон шаклда айланишини таъминлаш, инвестиция дастуридаги қурилиш объектларининг ҳолатини реал вақт режимида кузатиб бориш имконини бермоқда. Шунингдек, қурилиш объектларида назорат жараёнлари автоматлаштирилиб, барча маълумотлар автоматик тарзда шакллантирилаяпти.

    Ягона маълумотлар базаси орқали идоралараро маълумот алмашинувига эришилмоқда. Бу ўз ўзидан соҳада ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, тизимли муаммоларни ҳал этиш, қурилиш соҳасида коррупция ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва энг муҳими, жамоатчилик учун шаффофликни таъминлаш имконини яратмоқда. Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ва тизим ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари бугунги кунда тўлиқ электрон шаклга ўтказилган.

    Бундан буён объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома олиш, архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини, хусусан, якка тартибдаги уй-жой қуришга ҳамда реконструкция қилишга лойиҳа-смета ҳужжатларни келишиш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартириш каби жараёнлар мазкур тизим орқали амалга оширилади.

    Яна бир қулайлик, эндиликда қурилиш экпертизасини рақамлаштириш жараёни ekspertiza.mc.uz тизимига, яъни тўлиқ интерактив хизмат шаклига ўтди. Бу жараёнлар авваллари қурилиш экпертизасини рақамлаштириш давлат хизматлари орқали амалга оширилар эди. Бугунги кунда буюртмачи ёки лойиҳачи масофадан туриб ҳужжатларни экспертизага жўнатиши мумкин. Бунда тизим аниқланган барча камчиликлар, киритилган ўзгартиришлар, лойиҳа ҳужжатлари ва экспертиза хулосаларини ягона базада сақлайди.

    Соҳадаги яна бир янгилик бу – қурилиш соҳасида давлат харидларини ташкил этиш, лойиҳалаштириш ва қурилиш ишларида давлат харидлари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш мақсадида “Қурилиш соҳасида тендер савдоларини ташкил этиш” платформасининг ишга туширилгани бўлди. Бугунги кунда tender.mc.uz сайти орқали мазкур жараёнларни амалга ошириш мумкин бўлади.

    Авваллари тендер жараёнлари асосан комиссия қарори билан, яъни инсон омили иштирокида амалга оширилган бўлса, жорий йилдан бошлаб бу амалиётга тўлиқ чек қўйилди. Хусусан, бугунги кунда тендер жараёнлари он-лайн тарзда автоматик усулда ўтмоқда.

    Тендер савдоларидаги рақобат асосан пудрат ташкилотларининг салоҳияти, иш тажрибаси, малакаси, моддий-техник ва молиявий имкониятлари каби кўрсаткичларига асосланган. Мазкур кўрсаткичлар пудрат ташкилотларининг рейтингидан олинади. Яъни, лойиҳа ва пудрат ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, қурилиш ишлари сифатини яхшилаш мақсадида қурилиш пудрат ташкилотлар рейтинги reyting.mc.uz ахборот тизими ишга туширилди.

    Мазкур рейтинг тизими ўтган йилдан бошлаб, ишга туширилган бўлсада, жорий йилда Ҳукумат қарори рейтинг кўрсаткичлари янгиланди ҳамда оптималлаштирилди.

    Йилнинг ўтган даври мобайнида рейтинг юритиш ва тендерларни ташкил этиш натижаларидан келиб чиққан ҳолда, шунингдек, буюртмачи, лойиҳачи ва пудратчи ташкилотларнинг таклифлари ва ташаббуслари асосида мазкур тизимни янада такомиллаштириш ва барча учун бирдек қулай қилиш кўзда тутилмоқда. Хусусан, рейтинг ва тендер тизимларига айрим ўзгартиришлар киритиш, бу борадаги баъзи кўрсаткичлар ва талабларни қайта кўриб чиқиш кўзда тутилмоқда.Бу борада Қурилиш вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда таклифлар ишлаб чиқилиб, Ҳукуматга киритиш учун тайёрланмоқда.

    Яна бир муҳим жиҳат. Эндиликда давлат дастурларига тушган объектларнинг лойиҳа-олди ҳужжатлатрини тайёрлаш, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тендерларни ўтказиш ва қурилиш ишларининг боришини назорат қилиш бўйича мутлақо янги тизим жорий этилди. Гап шундаки, мақсадли дастурларга киритилган объектлар бўйича ишларнинг боришини кузатиб бориш ва назорат қилиш учун invest.mc.uz ҳаволасида “Мақсадли дастурлар мониторинги” электрон тизими ишга туширилди.

    Бугунги кунда “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими бошқа давлат органларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграциялашган бўлиб, бу ўз навбатида тизимдаги маълумотларнинг аниқ ресурслар асосида шаклланиши ва шаффофликни таъминлашга хизмат қиляптиКелгусида истиқболли режалар кўп. Яъни, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимини йил якунига қадар “Қурилиш материаллари миллий классификатори” электрон платформаси, “Қурилишда фойданиладиган техникаларни ижарага бериш” маълумотлар базаси ҳамда “Пудрат ташкилотлари кластери” маълумотлар базаси билан такомилига етказиш мақсад қилинган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates