Шаффофмисиз? Очиқликдан чўчиманг!

    Суҳбат 3 август 2021 604

    Жамоатчилик фикри шов-шувларга сабаб бўлаётган жамиятда яшаяпмиз. Демак, ҳар бир соҳада очиқлик ва шаффофликни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

    Бугун фуқаронинг ҳуқуқий тушунчаси ўсиб, унинг жамиятдаги фаоллигини ижтимоий тармоқларда қолдираётган фикрлари орқали билиш мушкул эмас. Шу боисдан ДХА Навоий вилояти бошқармаси тизимдаги янгиликлар ва қонунчиликдаги ўзгаришлар юзасидан маттбуот ва ОАВ лари билан доимо алоқада. Айни кунда соҳа фаолияти юзасидан ишонч телефонлари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушаётган мурожаатларга мудом жавобимиз тайёр. Ҳудудлардаги Давлат хизматлари марказлари ва Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзиш бўлимларида аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматлари юзасидан энг кўп берилаётган саволлар бўйича жавоблар шундай бўлади.

    Савол: Аввал Давлат хизматлари марказида ишлаганман. Менга агент фаолиятини юритишим учун қонунчиликда чеклов қўйилмаганми?

    Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан Давлат хизматларини кўрсатишда тадбиркорлик субъектларига агент сифатида иштирок этиш учун сертификат бериш тартиби тўғрисидаги қарорга мувофиқ фақат якка тартибдаги тадбиркор, унинг ходими ёки юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг ходими агент сифатида давлат хизматини кўрсатиши мумкин. Демак, сиз аввал Давлат хизматлари марказида ишлаган бўлсангиз ҳам сизга нисбатан қонунчиликда чеклов йўқ. Фақат сиз якка тартибда тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган бўлсангиз ва тадбиркорлик қилиш учун лицензиянгиз мавжуд бўлса, 40 соатлик ўқув курсидан ўтиб, малака имтиҳони топшира олсангиз, албатта агент сифатида фаолият юрита оласиз.

    Савол: Ҳозирда агент фаолиятини юритиш учун ўқув курсини ўтаяпман. Сертификат олсам, унинг амал қилиш муддати қанча? Яна бир савол малака имтиҳонидан ўтолмасам, қайта имтиҳон топшириш имкониятим борми?

    Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Давлат хизматларини кўрсатишда тадбиркорлик субъектларига агент сифатида иштирок этиш учун сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низомга асосан агент хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг ходимларига акредитациядан ўтган нодавлат таълим муассасалари томонидан бериладиган сертификат муддати 3 йил қилиб белгилаб қўйилган. Кейинги саволингизга қўйидагича жавоб берамиз. Малака имтиҳонидан ўтмаган талабгорлар базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йиғин тўлаб навбатдаги малака имтиҳонидаги талабгорлар рўйхатига киритилган ҳолда такроран имтиҳон топшириш ҳуқуқига эга. Демак, сиз агар истасангиз қайта имтиҳон топшириш имкониятига эгасиз. Фақат базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравар миқдорида тўлов амалга оширасиз.

    Савол: Навбаҳор туманидан фуқаро Ином Тўраев саволи. Жияним IELTS сертификатини олди. Имтиҳон топшириш ҳаражатлари қоплаб берилиши учун қандай ҳужжатлар керак, харажатлар қанча миқдорда қоплаб берилади, қаерга мурожаат қилиш керак, ариза ташлаш учун тўлови борми, деган савол билан мурожаат қилдилар.

    Жавоб: Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш ҳаражатлари қоплаб берилиши учун қуйидаги ҳужжатлар керак бўлади. Аризага имтиҳон топшириш харажати тўланганини тасдиқловчи тўлов квитанцияси ва махсус сертификат илова қилинади, холос. Ариза берувчидан бошқа маълумотларни талаб қилиш қатъиян таъқиқланади. Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 13 апрелдаги қарорига асосан Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш ҳаражатлари тўлиқ қоплаб берилиши белгиланган. Бунинг учун ариза берувчи исталган туман шаҳардаги Давлат хизматлари марказларига ёки ягона интерактив давлат хизматлари портали бўлган my.gov.uz орқали мурожаат қилиши мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан мазкур давлат хизматини кўрсатиш мутлақо бепул амалга оширилади.

    Савол: Қизилтепа туманидан Зоҳиджон Каримов савол бераяпти. Бўлажак турмуш ўртоғим билан никоҳимизни расмийлаштириш август ойининг 25 санасида белгиланган. Иккимиз ҳам олийгоҳда ўқиймиз. Ўқишимизни вилоятга қайтармоқчимиз. ФҲДЁ идораси никоҳимиз муддатини қисқартириши мумкинми?

    Жавоб: “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасини 387-сонли қарорининг 5-боб, 75- бандида кўрсатилишича, ФҲДЁ органи мудири узрли сабабларга бўлганда ҳамда аризачиларнинг илтимосларига кўра бир ойлик муддатни қисқартиши мумкин. Бунда узрли сабабларни тасдиқловчи — болаларининг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалари, тиббиёт муассасасининг келиннинг ҳомиладорлиги ёки бир тарафнинг касаллиги ҳақидаги маълумотномаси, хизмат сафари тўғрисидаги гувоҳнома ва шу каби ҳужжатлар кўрсатилади. Агар сизда юқорида кўрсатилган узрли сабабларни тасдиқловчи ҳужжатлар бўлса, никоҳдан ўтиш муддати қисқартирилади.

    Савол: Навоий шаҳридан Шавкат Мўминов мурожаати. Маъсулияти чекланган жамият раҳбари оламдан ўтди. Юридик корхонани тугатиш учун мерос иши очилиши шартми?

    Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 66-сонли қарорига кўра, шунингдек “Маъсулияти чекланган ва бошқа қўшимча жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон республикаси Қонунига асосан МЧЖ таъсисчиси вафот этганда унинг ўрнига таъсисчиси тайинлашда ёки ташкилотни тугатиш ва ташкилот билан боғлиқ ишларни амалга оширишда нотариал идора томонидан мерос иши очилади ва мерос ишига асосан тайинланган шахс яъни меросхўр ташкилоти фаолияти билан боғлиқ ишларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.

    Савол: Фуқаро Сайдулла Маъмуров мурожаати. Кадастр паспортини расмийлаштириш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат қилган эдик. Бироқ бизга рад жавоби берилди. Рад этиш учун қандай ҳолатлар асос бўлиши мумкин?

    Кадастр паспортини расмийлаштириш қўйидаги ҳолатларда рад жавоби берилади. Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилинганда сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги, ариза берувчи ёки унинг вакили сўровномада кўрсатилган манзилда бўлмаганда, ваколатли орган томонидан кадастр паспортини расмийлаштириш бўйича кўчмас мулк объектига таъқиқ ёки хатлов қўйилганлиги аниқланганда кадастр паспортини тайёрлашни рад қилишга асос бўлади.

    Элдор Баҳодиров.

    ДХА Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates