Шавкат Мирзиёев Президентлик лавозимига қайта сайлангани муносабати билан самимий қутловлар келмоқда

    Ҳукумат 6 ноябр 2021 5086

    Мамлакатимизда 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтган сайловда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига қайта сайлангани муносабати билан унинг номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли давлат ва жамоат арбобларидан самимий тилаклар билдирилган қутловлар келмоқда. 

    Ўзбекистон Республикаси Президенти

    Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

    Жаноби Олийлари!

    Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига иккин муддатга қайта сайланганингиз билан чин дилдан қутлашга ижозат бергайсиз.

    Сиз билан, шу жумладан БМТнинг мамлакатингиздаги жамоаси ҳамда Марказий Осиё учун превентив дипломатия минтақавий маркази орқали бизларни қизиқтирган масалаларда яқиндан ҳамкорлик қилишимиздан умидворман.

    БМТ глобал хатарларни биргаликда бартараф этишда, шу жумладан халқаро тинчлик ва хавфсизлик, инсон ҳуқуқлари ва барқарор тараққиёт масалаларида Ўзбекистоннинг кўмагига ва қатъий интилишига таянишда давом этади.

    Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак ҳурмат-эҳтиромимни қабул қилгайсиз.

    Антониу Гутерриш,

    Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби

    Ўзбекистон Республикаси Президенти

    Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

    Жаноби Олийлари!

    Ўзбекистон Республикаси халқининг фаол қўллаб-қувватлаши билан Президент лавозимига муваффақиятли қайта сайланганингиз билан Сизни самимий қутлашга ижозат бергайсиз. Сизнинг моҳирона раҳбарлигингизда Ўзбекистон ўз тараққиёт йўлини давом эттиришига ишонаман.

    Президент сифатида фаолиятингизнинг иккинчи муддати давомида Сиз билан яқин ҳамкорлик қилиш орқали мамлакатларимиз ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашимизга умид қиламан.

    Сиз ва рафиқангиз билан жорий йил декабрь ойида Кореяда учрашишимни орзиқиб кутмоқдаман.

    Сизга мустаҳкам соғлик, Ўзбекистон Республикасига эса абадий равнақ тилайман.

    Мун Чжэ Ин,

    Корея Республикаси Президенти

    Ўзбекистон Республикаси Президенти

    Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

    Жаноби Олийлари!

    Япония ҳукумати ва халқи номидан Сизни Ўзбекистон Республикаси лавозимига қайта сайланганингиз билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

    Қонун устуворлигига асосланган эркин ва очиқ халқаро маконни барпо этиш доирасида Япония биз учун муҳим стратегик ҳамкор бўлган Ўзбекистон билан шерикликни ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда.

    Япония Ўзбекистоннинг мамлакатни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини ва Сиз, Жаноби Олийларининг раҳбарлигида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил қўллаб-қувватлаб келмоқда.

    2019 йил декабрь ойида Японияга амалга оширилган расмий ташрифингиз давомида эришилган барча келишувлар ва қўшма лойиҳаларни бундан буён ҳам биргаликда амалга оширишимизга умид билдираман.

    Келгуси йилда дипломатик муносабатларимиз ўрнатилганининг 30 йиллигини кенг нишонлаймиз. Умид қиламанки, Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик барча йўналишларда янада ривожланади.

    Ушбу имкониятдан фойдаланиб, Сизга мустаҳкам соғлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига эса бардавом равнақ тилайман.

    Фумио Кисида,

    Япония Бош вазири

    Ўзбекистон Республикаси Президенти

    Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

    Президент жаноблари!

    Сизга Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига қайта сайланганингиз муносабати билан самимий табрикларимни йўлламоқдаман.

    Ушбу лавозимдаги фаолиятингизнинг иккинчи муддатида ҳам Ўзбекистон Сиз танлаган кенг кўламли ислоҳотлар ва жамият очиқлигини таъминлаш йўлидан боришига ҳамда демократия ва қонун устуворлиги борасида янги муваффақиятларга эришишига умид билдираман. Манфаатлар мувозонати ва яхши қўшничилик муносабатларига қаратилган ташқи сиёсати туфайли Ўзбекистон Марказий Осиёни барқарорлаштиришга бундан буён ҳам муҳим ҳисса қўшишига ишонаман. Бу Афғонистонда кечаётган бугунги воқеалар нуқтаи назаридан ҳам фавқулодда муҳим аҳамиятга эга.

    Айниқса, иккимизнинг 2019 йилги ўзаро ташрифларимиз натижасида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги икки томонлама муносабатлар мустаҳкамланиб, сезиларли фаоллашганини ижобий баҳолайман. Германия келажакда ҳам Ўзбекистонга очиқлик йўлидаги ҳаракатида шериклик кўмагини кўрсатишга ва икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр. Сиз билан ўртамиздаги фикр алмашинувини юксак қадрлайман ва келгусида уни давом эттиришдан мамнун бўламан.

    Олдингизда турган муҳим вазифаларни бажаришда ҳамда Сиз ўзбек халқини рози қилишдек мақсадни ўз олдингизга қўйганингизни ҳисобга олиб, Сизга куч-қувват, муваффақият ва доимий омад тилайман.

    Франк Вальтер-Штайнмайер,

    Германия Федератив Республикаси
    Федерал Президенти

    Ўзбекистон Республикаси Президенти

    Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

    Ҳурматли Президент жаноблари!

    Сиз Ўзбекистон Президенти юксак лавозимига қайта сайланган куннинг эртасига катта мамнуният билан самимий қутловларимни йўлламоқдаман. Ушбу лавозимдаги фаолиятингизни Франциянинг дўсти ҳисобланган ўзбек халқи манфаатлари йўлида амалга оширишда Сизга энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.

    Қайта сайланганингиз кейинги беш йилда Сизнинг раҳбарлигингизда жамият ҳаётининг барча соҳаларида бошланган муҳим ислоҳотлар самараси янада юксалишига умид қиламан.

    Ишончим комилки, 2018 йилда Францияга амалга оширган ташрифингиз туфайли ҳамкорлигимизга бағишланган суръат сақланиб қолиб, Президент лавозимидаги фаолиятингизнинг иккинчи муддати икки томонлама муносабатларнинг барча – сиёсий, маданий ва иқтисодий йўналишларида янада ривожланади.

    Афғонистондаги таҳликали вазиятдан келиб чиқиб, мамлакатларимиз ўртасидаги хавфсизлик масалалари бўйича мулоқотни 30 август куни ўтган суҳбатимизда кузатилган ўзаро англашув ва ҳамкорлик руҳида давом эттириш айниқса муҳимдир.

    Шунингдек, Франция ва Ўзбекистон глобал иқлим, саломатлик ва иқтисодий тараққиёт каби тобора долзарб тус олаётган масалаларга нисбатан халқаро ҳамжамиятнинг ўзаро мувофиқлаштирилган ечимларни ишлаб чиқишга кўмаклашиш мақсадида бу борадаги ҳаракатларини мувофиқлаштиришни давом эттиришига умид қиламан.

    Энг эзгу тилакларимни изҳор этарканман, Сиз, Президент жанобларига бўлган юксак эҳтиромимни билдираман.

    Ҳурмат билан,

    Эммануэль Макрон,

    Франция Республикаси Президенти

    Шунингдек, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

    Қутловлар келиши давом этмоқда.

    Арманистон Республикаси Президенти Армен Саркисян

    Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян

    Грузия Президенти Саломе Зурабишвили

    Нидерландия Қироли Виллем-Александр

    Австрия Республикаси Федерал Президенти Александр Ван дер Беллен

    Болгария Республикаси Президенти Румен Радев

    Греция Республикаси Президенти Катерина Сакелларопулу

    Латвия Республикаси Президенти Эгилтс Левитс

    Венгрия Бош вазири Виктор Орбан

    Икки муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд

    Саудия Арабистони Подшоҳлиги валиаҳди, Бош вазири ўринбосари, мудофаа вазири Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд

    Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий

    Покистон Ислом Республикаси Президенти Ориф Алвий

    Бангладеш Халқ Республикаси Президенти Абдул Ҳамид

    Қатар Давлати Амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний

    Қатар Давлати Амирининг ўринбосари Абдулла бин Ҳамад Ол Соний

    Қатар Давлати Бош вазири, ички ишлар вазири Холид бин Халифа бин Абдулазиз Ол Соний

    Қувайт Давлати Амири Навоф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ

    Қувайт Давлати Бош вазири Сабоҳ Холид ал-Ҳамад ас-Сабоҳ

    Қувайт Давлати валиаҳди Мишъал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ

    Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух

    Вьетнам Социалистик Республикаси Президенти Нгуен Суан Фук

    Куба Республикаси Президенти Мигель Диас-Канель Бермудес

    Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко

    ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле

    Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби Кунио Микурия

    Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев

    Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котиби Бағдод Амреев

    Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусрав Нозирий

    Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонг

    БМТнинг Женевадаги бўлинмаси директори Татьяна Валовая.

    Қутловлар келиши давом этмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates