Бу ҳақда Спорт вазирлиги хабар берди.
Шахматчиларни кутиб олиш маросимида спорт вазири Адҳам Икромов, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ҳамда бошқа расмийлар иштирок этди.
Маросимда 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ғолиб бўлган спортчиларга “Президент совғаси” сифатида “BYD Чазор” автомашиналари топширилди.
Эслатиб ўтамиз, шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида қарийб 200 та давлат вакиллари орасида 3-ўринни эгаллаган эди.