Шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон делегацияси 4 та медални қўлга киритди

    Спорт 23 сентябр 2024 1012

    46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси байроғи ва машъаласи Ўзбекистонга топширилди.

    Венгрияда бўлиб ўтган Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиб ва совриндорлари тақдирланди.

    Жумладан, Ўзбекистон делегацияси 4 та медални қўлга киритди.

    Жамоавий баҳсларда:

    Бронза медали — эркаклар ўртасидаги терма жамоамиз;

    Яккалик баҳсларида:

    Олтин медаль — Шамсиддин Воҳидов (4-тахта);

    Кумуш медаль — Нодирбек Абдусатторов (1-тахта);

    Кумуш медаль — Нодира Нодиржонова (5-тахта).

    Маълумот учун: қизларимиз умумжамоа ҳисобида 12-ўринни қўлга киритди ва бу тарихимиздаги энг яхши натижа бўлди.

    Мусобақа ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими якунида анъанага кўра навбатдаги шахмат Олимпиадаси мезбонига эстафета тантанали равишда топширилди. Ҳисоб бўйича 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси 2026 йил Тошкент шаҳрида ўтказилади.

    Тақдирлаш маросими сўнггида FIDE президенти Аркадий Дворкович ушбу мусобақа байроғи ҳамда машъаласини Ўзбекистон шахмат федерацияси президенти Алишер Саъдуллаев ҳамда терма жамоамиз етакчиси Нодирбек Абдусатторовга топширди..

    Шу билан бизга 12 кун давомида ҳаяжонли онларни тақдим этган мусобақа ўз якунига етди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates