ШҲТ Самарқанд саммити кун тартибида иқлим ўзгариши масаласи муҳокама қилинади

    Яшил сайёра 14 сентябр 2022 2128

    Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг йиғилишида “Иқлим ўзгаришига қарши чоралар кўриш тўғрисида”ги Баёнот лойиҳаси муҳокама қилиниб, келишиб олинди.

    “ШҲТ доирасида бу борадаги баёнот биринчи марта қабул қилинмоқда. Бу Ташкилотнинг минтақавий ва глобал иқлим муаммоларини шакллантириш ва амалга оширишда фаол иштирокчи бўлиш истаги ва тайёрлигини кўрсатади.

    Хусусан, ҳужжатда ШҲТга аъзо давлатларнинг ушбу соҳадаги асосий халқаро-ҳуқуқий механизмлари – БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси ва Париж келишуви қоидаларини самарали амалга ошириш масалаларига умумий ёндашувлари акс эттирилган”, — деди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуф Қобулжонов.

    ЎзбекистонТашқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуф Қобулжоновнинг маълум қилишича, ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгаши йиғилишида халқаро иқтисодиётни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган яна бир баёнот келишиб олинди..

    “Баёнотда таъминот занжирлари хавфсизли ва барқарорлигига, кўп томонлама савдо тизими ва Ташкилот аъзоларининг иқтисодиётига таъсир этувчи салбий омиллар кўрсатиб ўтилган.

    Шу муносабат билан халқаро таъминот занжирларининг узлуксизлиги, ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш жараёнининг муҳим таркибий қисмлари, биринчи эҳтиёж товарлари ва бошқа товарларнинг узлуксиз савдосини таъминлашга интилиш амалиёти тасдиқланди”, — дея тушунтирди ТИВ вакили.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates