“Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар конституциялари” китоби чоп этилди

    Нашр ШҲТ миқёсида конституционализм ривожининг барча жабҳалари билан танишиш имконини беради.

    Самарқанддаги ШҲТ саммити арафасида академик А.Саидов масъул муҳаррирлигидаги янги нашр — “Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар конституциялари” китоби чоп этилди.

    Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ томонидан тайёрланган мазкур тўплам ШҲТнинг расмий тилларида “Тасвир” нашриётида юқори сифатда қалин муқовада нашрдан чиқди. Китоб саҳифаларидан Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар — Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Покистон конституциялари ўрин олган.

    Нашр ШҲТ миқёсида конституционализм ривожининг барча жабҳалари билан танишиш имконини беради. Тўпламда қайд этилганидек, “ШҲТ — бу цивилизациялараро мулоқот ва маданий-ижтимоий ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун истиқболли майдон эканини унутмаслик керак”.

    Мамлакатимизнинг ШҲТга раислиги доирасида нашр этилган “Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар конституциялари” китоби илмий тадқиқотчилар, олимлар, давлат идоралари, илмий ва таълим муассасалар мутахассислари, талабалар ва жаҳонда конституционализм тараққиёти масалаларига қизиқувчи кенг аҳоли қатлами учун керакли ва фойдали манба бўлиши шубҳасиз.