Регламентга кўра, бу учрашув соат 11:30 гача давом этиши керак. Кейин ШҲТ кузатувчи ва мулоқот бўйича ҳамкор давлатлар, шунингдек, фахрий меҳмонларни кутиб олиш маросими бўлиб ўтади. Улар биргаликда суратга тушади.
Шундан сўнг кенгайтирилган доирадаги учрашув бошланади. Саммитда якуний ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтгач, етакчилар қисқа танаффусга чиқади.
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ва ШҲТ Бош котибининг оммавий ахборот воситалари учун баёноти ҳам кутилмоқда. Ва ниҳоят ШҲТнинг узоқ кутилган Самарқанд саммити расмий тадбирлари ўз якунига етади.