Шу муносабат билан ШҲТ бош котиби Чжан Мин бугунги кунни ҳам Эрон, ҳам Ташкилот учун муҳим сана, дея атади.
“Эроннинг иштирокчи давлатлар гуруҳига кириши Шанхай ҳамкорлик ташкилотини мустаҳкамлайди”, деган Чжан Мин.
Меморандумда кўзда тутилган барча мажбуриятлар бажарилгач, Эрон ШҲТнинг тўлақонли аъзосига айланади.
Эслатиб ўтамиз, 2005 йилда Эрон ШҲТда кузатувчи давлатга айланди. Мамлакатнинг ташкилотга тўлақонли аъзолигига кириш жараёни 2021 йилда бошланган.