ШҲТнинг ақлий марказлар консорциумининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

    Тошкент шаҳри. 2020 йил 20-21 август кунлари Нью-Деҳли (Ҳиндистон) минтақавий савдо маркази томонидан ташкил этилган видеоконференция шаклида ШҲТга аъзо давлатлар иқтисодий таҳлил марказлари консорциумининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) коронавирус пандемияси даврида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) мамлакатлари иқтисодиётини тиклашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишга масъул бўлган иқтисодий таҳлилий “ақлий марказ”лар консорциумига таркибига кирди.

    Тошкент шаҳри. 2020 йил 20-21 август кунлари Нью-Деҳли (Ҳиндистон) минтақавий савдо маркази томонидан ташкил этилган видеоконференция шаклида ШҲТга аъзо давлатлар иқтисодий таҳлил марказлари консорциумининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Консорциум Регламентига мувофиқ, унинг мажлислари йилига бир марта ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари (Бош вазирлари) иштирокида кенгашга раислик қилувчи давлат ҳудудида ўтказилади. 2020 йилда ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг йиғилиши Ҳиндистонда ўтказилиш муносабати билан Консорсиум йиғилиши Нью-Деҳли шаҳрида бўлиб ўтиши мўлжалланган эди.

    Маълумот учун: ШҲТда иқтисодий таҳлил марказларининг ўзаро ҳамкорлиги масалалари бўйича алоҳида тузилма мавжуд эмаслигини ҳисобга олиб, Хитой томонининг ташаббуси билан ХХР Савдо вазирлигининг Халқаро савдо ва иқтисодий ҳамкорлик академияси вакиллигида ШҲТга аъзо барча давлатларнинг иқтисодий таҳлил билан шуғулланувчи ақлий марказлари консорциумини ташкил этиш таклиф қилинди. Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарларининг Тошкент шаҳрида ўтказилган кенгашида 2019 йил 2 ноябрдаги қарори билан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Иқтисодий таҳлил марказлари консорциумини ташкил қилиш Регламенти тасдиқланган эди.

    Консорциум ШҲТ доирасида иқтисодий ҳамкорликнинг устувор йўналишларида ҳамкорликда тадқиқотлар ва фаолият олиб бориш ҳамда минтақавий савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун ШҲТга аъзо давлатлар иқтисодий таҳлил марказларининг салоҳиятини бирлаштиришга мўлжалланган. Консорциумда ШҲТга аъзо ҳар бир давлатдан фақат битта илмий марказ ёки ташкилот қатнашиши мумкин.

    Тадбирдан мақсад, ШҲТ мамлакатларининг таҳлилий иқтисодий марказлари томонидан Консорциумнинг келгуси йил учун иш режасини (Деҳли ҳаракатлар режаси – қабул қилинган шаҳар номидан) муҳокама қилиш эди. Йиғилишни Ҳиндистон минтақавий савдо марказининг раҳбари, профессор Рам Упендра Дас олиб борди. Учрашувда Ўзбекистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистоннинг иқтисодий таҳлил марказлари раҳбарлари ва вакиллари, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов иштирок этишди. ШҲТ Бош котиби Владимир Норов Консорциум иштирокчиларига табрик нутқи билан мурожаат қилиб, Иқтисодий таҳлил марказлари консорциуми ШҲТга аъзо давлатлар учун янги ривожланиш йўналиши эканлигини таъкидлади.

    ШҲТ Бош котиби, шунингдек, коронавирус инфекциясининг тарқалиши ташкилотнинг кўплаб эксперт механизмлари фаолиятига таъсир кўрсатганлигини, шу муносабат билан ШҲТ мамлакатлари илмий-тадқиқот марказлари ўртасида яқин ҳамкорлик ўрнатиш, шу жумладан, ШҲТ мамлакатлари иқтисодиётини инқироздан кейинги даврда тиклаш билан боғлиқ масалаларни ўрганиш зарурлигини таъкидлади. Учрашув давомида иштирокчилар 8 та мавзу бўйича қўшма тадқиқотлар олиб боришни кўзда тутувчи Ҳаракатлар режаси лойиҳасини муҳокама қилишди. Бунда ҳар бир тадқиқот битта марказ томонидан олиб борилади ва у бошқа барча марказларнинг тадқиқот ва таҳлилий материалларини жамлайди. Натижада, лойиҳа ўз якунига етгач, ҳар бир марказ барча ҳисоботларни олиб фойдаланиш имкониятига эга бўлади, бу эса илмий-тадқиқот марказларининг қўшма тадқиқотлар ўтказиш имкониятларини оширади.

    Тадқиқот доирасида ҳар икки ойда бир маротаба онлайн-семинарлар ўтказилиб, унда тадқиқотларнинг бориши ва оралиқ натижалар муҳокама қилиб борилади, шунингдек, келгуси ишлар бўйича фикрлар алмашилади. Консорциум иштирокчиларига сўзлаган нутқида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан олиб борилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, шунингдек, олиб борилаётган ислоҳотлар натижалари ҳақида маълумот берди.

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази раҳбари ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида янада яқин ҳамкорлик ўрнатишга катта эҳтиёж мавжудлиги, Консорциумнинг биринчи йиғилиши нақадар муҳим эканлигидан далолат беришини таъкидлади.

    Обид Ҳакимов Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг Консорциумдаги иштироки, шунингдек, ШҲТга аъзо давлатлар билан савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида ШҲТ мамлакатларининг иқтисодий таҳлил марказлари билан бошқа устувор мавзулар бўйича ҳам қўшма тадқиқотлар ўтказиш учун фойдали эканлигини таъкидлаб Консорциумнинг келгуси давр учун иш режасига қўшишни таклиф қилди. Хусусан, камбағалликни қисқартириш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, электрон тижорат масалалари, ташқи савдони рағбатлантириш каби соҳаларга эътибор қаратди. Консорциум иш режасига мувофиқ томонлар рақамли иқтисодиёт, инновация ва янги технологиялар, транспорт ва коммуникация, туризм, камбағалликни қисқартириш, божхона ва савдо стандартларини уйғунлаштириш, озиқ-овқат хавфсизлиги, кичик ва ўрта бизнес, коррупцияга қарши кураш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича қўшма тадқиқотлар ўтказишга келишиб олдилар.

    Йиғилиш натижаларига кўра, бир неча кун ичида тасдиқланадиган Консорциумнинг келгуси йил учун иш режаси (Деҳли ҳаракатлар режаси) лойиҳаси келишиб олинди.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

    ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

    жамоатчилик билан алоқалар хизмати

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates