Ширин шаҳрида Aлишер Навоий ҳайкали ўрнатилди

    Бугун Ширин шаҳридаги “Бунёдкор” маҳалласи ҳудудида ўзбек халқининг буюк бобокалони, давлат арбоби ва мутафаккир Aлишер Навоий ҳайкалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Унда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг раиси Сирожиддин Саййид , сектор раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, таълим соҳаси вакиллари, ижодкорлар, ўқувчи ёшлар иштирок етдилар.

    Маросимни вилоят раҳбари очиб берди ва буюк бобокалонимизнинг ҳаёти, бой маданий мероси ва бугунги кундаги қадр-қиммати хусусида фикр билдирди.

    – Сўз мулкининг султони, буюк шоир, давлат ва жамоат арбоби Мир Aлишер Навоий асарлари, ижоди, мазмунли ҳаёти нафақат халқимизга, балки, бутун дунёга ибрат бўлиб қолаверади, – деди ҳоким Ғ.Мирзайев. – Унинг, Одамий эрсанг демагил одами, Оники, йўқ халқ ғамидин ғами, дея ёзиб қолдирган мероси муҳтарам Президентимиз бошчилигида юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларга атаб ёзилгандек. Мутафаккир бобомизнинг ҳайкали айни шу йерга ўрнатилиши навқирон Ширин шаҳри ҳамда ҳудуддаги “Фарҳод” ГЕСи шоирнинг машҳур “Фарҳод ва Ширин” достонига ҳамоҳанг бўлиб, буларнинг барчаси бир жойда гавдалангандек, гўё.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Буюк шоир ва мутафаккир Aлишер Навоий таваллудининг 580-йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ шаҳар марказида ўрнатилган мазкур ёдгорликнинг баландлиги 4,3 метр бўлиб, унга туташ ҳудудда Енергетиклар музейи, Ватанпарвар майдони, Ёшлар ҳиёбони жойлашган. Бу йерда, шунингдек, иккита ихчам кутубхона ҳам қуриб битказилган. Кутубхоналарда мингдан зиёд китоблар жамланмаси мавжуд.

    Ёдгорликнинг икки ён томонида 3×2 метр ўлчамдаги иккита монитор ўрнатилган. Уларда Навоий ҳаёти ва ижодига оид тарихий маълумотлар, видеофилмлар намойиш қилиб борилади.

    Бугунги кунда Ширин шаҳрида жами 4 та умумий ўрта таълим мактаби, 1 та Болалар-мусиқа ва санъат ҳамда 1 та Болалар-ўсмирлар спорт мактаби фаолият юритиб келмоқда. Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил етиш борасида турли хил фан, амалий ҳамда спорт тўгараклари йўлга қўйилган. Яратиган шароитлар, берилган кенг имкониятлар натижасида шаҳарлик кўплаб ёш спортчилар нуфузли мусобақаларда фахрли ўринларни, ўқувчи ёшлар еса фан олимпиадаларида муносиб иштирок етишмоқда.

    Тадбир асносида Президентимиз раислигида жорий йилнинг 28-январ куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда умумтаълим мактабларининг моддий-техник базасини яхшилаш мақсадида шаҳрдаги мавжуд таълим муассасаларига 2 минг дона китоблар жамланмаси, беш турдаги 80 та мусиқий асбоблар ҳамда уч турдаги 100 дан ортиқ спорт жиҳозлари ва анжомлари топширилди, деб хабар бермоқда Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates