Жумладан, қуйидаги давлат харидларида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган:
- «Uzsungwoo» МЧЖ буюртмачилигида 1,5 млрд сўмлик ташиш хизматлари кўрсатиш ва 895 млн сўмлик ёғоч етказиб бериш;
- Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси буюртмачилигида 782 млн сўмлик тиббий ускуналар харид қилиш;
- Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти қошидаги академик лицей буюртмачилигида 427 млн сўмлик иссиқ озиқ-овқат етказиб бериш хизмати кўрсатиш;
- «Ургут туман сув етказиб бериш хизмати» ДМ буюртмачилигида 339 млн сўмлик таъмирлаш хизматлари кўрсатиш;
- Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик илмий-тадқиқот институти буюртмачилигида 284 млн сўмлик молекуляр генетик тадқиқотларини таҳлили ёрдамида Бушуев зотининг генетик паспортини тузиш;
- Зарбдор туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими буюртмачилигида 173 млн сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилиш;
- Учқўрғон тумани спорт мактаби буюртмачилигида 143 млн сўмлик спорт инвентарларини сотиб олиш;
- Ўзбекистон маҳаллалар уюшмасининг Андижон шаҳар бўлими буюртмачилигида 62 млн сўмлик қурилиш моллари сотиб олиш;
- Бандихон туман тиббиёт бирлашмаси буюртмачилигида 60 млн сўмлик иссиқ озиқ-овқат етказиб бериш хизмати кўрсатиш;
- Балиқчи тумани айрим фанлар чуқур ўрганиладиган 6-сон давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати буюртмачилигида 39 млн сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилиш юзасидан ўтказилган давлат харидларида.