Йиғилишни ишчи гуруҳ аъзоларининг табрик сўзлари, ўз юртларида медиа соҳасида амалга оширилган ишлар, янгиликлар, ислоҳотлар, ҳамкорлик юзасидан таклиф ва ташаббуслари тингланди.
Шунингдек, ТДТ саммитлари доирасида ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг ташрифлари давомида илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш чора-тадбирлари, ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Куннинг иккинчи ярмида ТДТга аъзо мамлакатларнинг кўзга кўринган етук медиа экспертлари, ахборот агентликлари, ОАВ вакиллари, мутасаддилари иштирокида Медиа-форум бўлиб ўтди. Медиа форумда "Ахборот соҳасида ТДТга аъзо мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари" юзасидан маърузалар такдим этилди.
Форум доирасида ТДТга аъзо Давлатлар ахборот соҳасидаги юқори мартабали мутасаддилари томонидан "Глобал ахборот асрида дезинформация ва сохта ахборотларга қарши курашиш" йўналишида эришилган натижа ва ютуқлар, мавжуд камчиликлар, муаммолар, уларга самарали ечим топиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан мулоқот бўлиб ўтди.