Тошкент давлат тиббиёт университетига ректор тайинланди

    Президентнинг тегишли қарорига асосан, Тошкент давлат тиббиёт университети ректори лавозимига Шуҳрат Абдужалилович Боймурадов тайинланди.

    Мазкур қарор билан Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилди. Янги университет соҳа учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва илмий-тадқиқот ишларини такомиллаштиришга ихтисослаштирилади.

    Университет учта тиббиёт олий таълим муассасасини бирлаштирган ҳолда, ягона тизим асосида фаолият юритади. Ташкилотда халқаро талабларга жавоб берадиган таълим муҳити, замонавий моддий-техника базаси, инновацион бошқарув тизими жорий этилади.

    Шунингдек, университетда халқаро мутахассислар жалб этилади, трансформация офиси фаолияти йўлга қўйилади, халқаро аккредитацияни амалга оширувчи миллий марказ ташкил этилади. Маънавий-маърифий ишлар, таълим сифатини баҳолаш ва илмий фаолиятни баҳолаш тизими тубдан янгиланади.


    Тошкент тиббиёт академияси матбуот хизмати