Сиддиқийлар тарихини ўрганишга оид тадқиқот

    — Менинг анча вақтдан бери олиб бораётган тадқиқотим эса Марказий Осиё ва бобурийлар салтанатида Абу Бакр Сиддиқ авлодлари тарихига бағишланган, — деди Ўктамбек Султонов.

    Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Германиянинг Ҳамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти ҳамкорлигида “Зарафшон воҳаси тарихи ва маданияти” мавзусида қатор илмий маърузаларни ўзида мужассам этган онлайн-семинарларнинг иккинчи босқичи бошланди.

    Zoom видеоконференция дастури орқали ўтказилган навбатдаги илмий анжуманда Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти тадқиқотчиси, тарих фанлари доктори Ўктамбек Султоновнинг “Мовароуннаҳрда сиддиқийлар насабини қонунийлаштиришнинг уч версияси” мавзусидаги маърузаси тингланди.

    Семинарда Ўзбекистон ва Германия илмий доиралари вакиллари билан бирга АҚШ, Миср ва Покистондан шарқшунос ва исломшунос олимлар иштирок этди.

    Маърузачининг таъкидлашича, мазкур мавзу мусулмон генеалогияси ва сакрал хонадонлари тарихи ҳақида бўлиб, бугунги кунда мусулмон генеалогияси, саййид-шариф муаммолари ислом насабшунослари асарлари ва шажаралар асосида ўрганиб келинмоқда.

    — Шу пайтгача бир гуруҳ олимлар томонидан Али ибн Абу Толиб ва қисман қурайшийлар хонадонига мансуб саййидлар ҳаёти ва илмий мероси ўрганилган. Менинг анча вақтдан бери олиб бораётган тадқиқотим эса Марказий Осиё ва бобурийлар салтанатида Абу Бакр Сиддиқ авлодлари тарихига бағишланган, — деди Ўктамбек Султонов.

    Олимнинг таъкидлашича, Ҳумболдт фонди лойиҳаси сифатида бажарилган ушбу тадқиқот Тошкентда дафн этилган асли бағдодлик мутасаввиф Шайх Зайниддин Куйи Орифоний (XIII аср) хонадони мисолида сиддиқийлар тарихини ўрганишдан иборат. Афсуски, мавзу билан боғлиқ айрим хулосаларни асослашда далиллар етишмаётгани сабаб ишни якунлаш бироз кечикмоқда. Ана шундай муаммолардан бири сиддиқийлар легитимацияси билан боғлиқ. Ушбу маърузадан кўзланган мақсад ҳам ана шу йўналишдаги тадқиқотлар сарҳисобини иштирокчиларга тақдим этиш, учраётган баъзи муаммолар тўғрисида ўзаро маълумот алмашиб, олимларнинг бу борадаги фикр-мулоҳазаларини ўрганишдан иборат.

    Очиқ ва самимий мулоқот тарзида ўтган семинар қизиқарли савол-жавобларга бой бўлди. Мавзу юзасидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларга илмий далиллар билан атрофлича жавоб қайтарилди.

    Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази

    матбуот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates