Сингапур Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди

    Ҳукумат 24 май 2023 5255

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқуб давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турибди.

    Бугун, 24 май куни Кўксарой қароргоҳида Сингапур раҳбарини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

    Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди.

    Президент Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф қилди.

    Ҳарбий оркестр икки давлат мадҳияларини ижро этди.

    Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

    Биргаликда суратга тушишдан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates