Синоптиклар об-ҳавонинг кескин ўзгаришидан огоҳлантиради

    Мамлакатимизда 5 феврал 2024 456

    2024 йил 7-8 февраль куни А-373 “Тошкент – Ўш” автойўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти вақти билан кучли ёғингарчилик ва туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 15 – 20 м/с гача кучайиши натижасида автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келишига олиб келиши мумкин.

    2024 йил 6-12 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

    Қашқадарё вилояти: Дехқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;

    Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон,Сариосиё, Узун туманларида;

    Самарқанд вилояти: Булунғур, Нуробод, Қўшрабод, Самарқанд, Ургут туманларида;

    Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;

    Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);

    Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

    Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан, эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз, деб огоҳлантиради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати агентлиги.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates