Бизнес-омбудсман тадбиркорнинг жонига оро кирди

    Тадбиркорнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниб, 69,5 млн сўм қўшимча божхона тўлови тўлашни талаб қилиш ноқонуний экани исботланди.

    Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида рўйхатдан ўтган “Сардор” (номи ўзгартирилган) хусусий корхонаси ўзига нисбатан божхона органи томонидан ноқонуний маъмурий баённома тузилгани ва салкам 70 млн сўм қўшимча божхона тўлови тўлашни талаб қилаётганидан ҳамда адолатсиз суд қарорларидан норози бўлиб Бизнес-омбудсман девонига мурожаат қилди.

    Аниқланишича, тадбиркор 2022 йилда БААдаги тадбиркорлик субъекти билан нефть маҳсулотлари етказиб бериш бўйича битим тузган ва Ўзбекистонга товар етиб келгандан сўнг божхона тўловларини тўлаб, импорт товарни ички бозорда реализация қилган.

    Орадан бир йил ўтгандан сўнг тадбиркордан 69,5 млн сўм қўшимча божхона тўлови тўлаш ҳақида талабнома юборилади.

    Бундан ташқари, тадбиркор гўёки божхона органига тўлов миқдорини камайтириш учун асос бўладиган нотўғри маълумот тақдим қилганликда айбланиб, иш Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судига оширилади ва суд томонидан иш бир томонлама кўриб чиқилиб, тадбиркорга МЖТКнинг 227-25-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари миқдорида жарима қўлланади. Бу қарорни Қашқадарё вилоят суди ҳам ўзгаришсиз қолдиради.

    Бироқ Бизнес-омбудсман девони ходимлари кўмагида қуйи суд қарорларига нисбатан Олий судга шикоят киритилди. Шикоят 2024 йил 7 майда Олий суд томонидан кўриб чиқилиб, қуйи суднинг қарорлари бекор қилинди ва тадбиркорга қўлланган жарима ундирилмайдиган бўлди.

    Тадбиркор томонидан 69,5 млн сўм қўшимча божхона тўлови тўлаш ҳақида талабномага эса эътироз билдирилган ва шу сабабдан божхона органи судга шу суммани ундириш ҳақида даъво аризаси киритган.

    Бизнес-омбудсман девони ходимлари кўмагида судда тадбиркорнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинди ва 69,5 млн сўм қўшимча божхона тўлови тўлашни талаб қилиш ноқонуний эканлиги исботланди.

    Вилоят судининг 2024 йил 7 майдаги қарори билан 69,5 млн сўм қўшимча божхона тўлови тўламайдиган бўлди.

    Мурожаати қаноатлантирилган тадбиркор ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ҳаракат қилса тиклаш мумкин эканлигига ишонч ҳосил қилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates