Ўзбекистонда 2024 йил охирига келиб ҚТЭМнинг электр энергияси ишлаб чиқаришдаги улуши 18 фоизга етади

    Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов 14 май куни Тошкентда очилган Энергетика ҳафталигида (UEW 2024) қайта тикланувчи энергия манбаларининг электр энергияси ишлаб чиқаришдаги улушини ошириш режалари ҳақида гапирди.

    Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

    «Бизда шу йил охиригача эришишимиз керак бўлган улкан мақсад бор — қайта тикланадиган энергия манбалари улушини [жами электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмида] 18 фоизга етказиш. Қайта тикланадиган энергия манбалари ҳақида гапирганда, биз фақат қуёш ва шамол энергиясини ҳисобга оляпмиз, бу 2030 йилгача 25 ГВт қувватга эга қуёш ва шамол электр станцияларининг ишлаши ҳисобига бизнинг энергия балансимизнинг 40 фоизини ташкил қилади», — деди у.

    2023 йилда янги қувватларнинг ишга туширилиши муносабати билан ўтган якшанба (12 май) кундузи Ўзбекистонда қуёш ва шамол энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 18 фоизга етди, деди вазир.

    «Албатта, талаб кам эди, лекин биз бу кўрсаткичга эришдик. Демак, йил охиригача бу 18 фоизга ҳақиқатан ҳам эришиш мумкин, чунки йил охирига қадар биз 2000 МВт қувватга эга қуёш электр станциялари ва 600 МВт шамол электр станцияларидан фойдаланишни бошлаймиз. Бундан ташқари, йил охиригача 300 МВт қувватга эга энергия сақлаш тизимларини ишга туширамиз», — деди у.

    Ислоҳотларнинг навбатдаги босқичи электр энергиясини тақсимлаш тармоғига хусусий инвесторларни жалб этиш, шунингдек, энергия самарадорлигини икки баравар оширишдан иборат бўлади.

    Бундан ташқари, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон Европа, жумладан, Венгрия ва Руминияга яшил энергия экспорт қилишни режалаштирмоқда, деди Жўрабек Мирзамаҳмудов.

    «Биз ислоҳотларимизнинг кейинги босқичига, жумладан, энергетика соҳасида ҳам ўтмоқдамиз ва бу ислоҳотлар мураккаб. Лекин, президентимиз таъкидлаганидек, ислоҳотларни яккаликда амалга ошириб бўлмайди. Ислоҳотларни фақат дўстларимиз, қўшниларимиз, ҳамкорларимиз, инвесторларимиз билангина амалга оширишимиз мумкин. Шу боис ислоҳотларимизни қўллаб-қувватлаётган, бугун иштирок этиб, энергетика соҳасига сармоя киритишни қўллаб-қувватлаётган барча инсонларни таъкидлаб ўтмоқчиман», — деди у.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates