Мулоқотда кейинги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар юқори даражага кўтарилгани, барча соҳалардаги алоқалар жадал ривожланаётгани алоҳида қайд этилди.
Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқоти минтақавий платформаси ишини янада фаоллаштириш, Ўзбекистон ва Қозоғистон бизнес доиралари, хусусан, ишбилармон хотин-қизлар ўртасида фаол ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Тадбиркор аёллар форумини ўтказиш юзасидан фикр алмашилди.
Ҳар иккала лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилиши учун парламентлар ўзига хос кўприк вазифасини ўташи лозимлиги таъкидланди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.