Сирдарё туман Ободонлаштириш бошқармасининг давлат харидларида қонун бузилди

    Сирдарё туман Ободонлаштириш бошқармаси ўтказган 954 млн сўмлик давлат харидларида қонунбузилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

    Таъкидланишича, Қўмитанинг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси ушбу харидлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги ва «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунлари ижроси юзасидан ўрганиш олиб борди.

    Ўрганишлар натижасида Ободонлаштириш бошқармаси томонидан жорий йилнинг 14 июнь санасида «Экскаватор-Погрузчик» харид қилиш учун ўтказилган бошланғич қиймати 954 млн сўмлик харид жараёнида иштирокчиларни баҳолашда «Рақобат тўғрисида»ги Қонунининг 29-моддаси ва «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунининг 46-моддаси талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланди.

    Мазкур ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates