Сирдарё вилояти тиббиёт муассасаларида 14 та ихтисослаштирилган бўлимлар фаолияти йўлга қўйилди

    Саломатлик 15 ноябр 2022 2044

    Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё минтақавий филиалига Германиядан умумий қиймати 4,5 миллиард сўм бўлган универсал Ангиограф Сименс Артис 1 аппарати келтирилди.

    Ушбу замонавий тиббиёт жиҳози ёрдами билан юрак коронар қон —томирларида юзага келган патологик ўзгаришларни бартараф этиш, даволаш ва ташхислаш ва даволаш ишлари йўлга қўйилган бўлса.

    Бундан ташқари Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилоят филиалига Чехия давлатидан келтирилган 1 миллион 400 минг доллар қийматига тенг бўлган, Кобальт-80 русумидаги гамма-нур терапия аппарати ва бошқа 16 турдаги тиббий асбоб-ускуналар онкологик касалликка чалинган беморларни даволаш ва ташхислашда қўл келяпти.

    Вилоят перинатал марказига келтирилган 7 турдаги энг замонавий, юқори технологик имкониятга эга бўлган «My Lab» русумли кўп функцияли УТТ аппарати, болалар ва катталар учун сунъий нафас бериш аппарати, механик операцион стол, операция хоналари учун галогенли лампа, электро генератор-коагулятор, ЭКГ функцияли дефибриллятор монитори билан, вакуумли сўрғич аппаратлари, қаттиқ ва юмшоқ мебеллар оналар ва болаларга намунали тиббий хизмат кўрсатиш имконини беряпти.

    Тиббий хизмат сифатини янада ошириш, ихтисослаштирилган тиббий хизматни аҳолига яқинлаштириш мақсадида Сирдарёдаги тиббиёт муассасаларида 14 та ихтисослаштирилган бўлимлар иш бошлади.

    Гулистон шаҳрида кардиоревматология ва неврология, Янгиер шаҳрида кардиология, урология ва неврология, нефрология ва гемодиализ, Боёвут ва Гулистон туманларида кардиология, Оқолтин ва Сирдарё туманларида туманлараро қўшма шикастланиш туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир юрак қон томир маркази, травматология, кардиология, урология, эндокринология, лор, травматология ҳамда Ховос туманида эндокринология бўлимлари ташкил этилган бўлса, 2020-2021 йилларда пульмонология ва фтизиатрия, педиатрия, кардиология, онкология ва радиология, хирургия, урология, терапия, аллергология, эпидемиология, микробиология ва юқумли паразитар касалликлари, акушерлик ва гинекология, косметология ва дермато-венерология ва наркология соҳалари бўйича Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг филиаллари фаолияти йўлга қўйилди.

    Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида амалга оширилаётган бундай ўзгаришлар Сирдарёда ҳам тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базаси мустаҳкамланиб, юқори технологик жарроҳлик амалиётларини талаб этадиган даволаш услублар соҳага жорий этиш имконини беряпти.

    Бу эса, узоқ йиллар давомида қийналган, даво умидида юрган инсонга соғлом ҳаёт бахш этишга хизмат қилади.

    Ғулом Примов,

    Сирдарё вилоят

    Соғлиқни сақлаш бошқармаси

    матбуот котиби.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates