Сирдарё вилоятида саноат кооперациясини чуқурлаштириш учун шарт-шароитлар яратилмоқда

    Бизнес 17 март 2022 844

    Гулистон шаҳрида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Сирдарё вилояти ҳокимлиги ва Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда ташкил этилган «Made in Uzbekistan» халқаро саноат кооперацияси ярмаркаси ўтказилди.

    Унда вилоят ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбарияти ҳамда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган тадбиркорлар, ишлаб чиқарувчилар ва экспортчилар иштирок этди.

    Ярмаркада жами 685 та тармоқ ва ҳудудий корхоналар қатнашиб, тадбир иштирокчиларига энергетика, электротехника, металлургия, енгил саноат ва фармацевтика, шунингдек, қурилиш материаллари саноати учун 2 мингдан ортиқ турдаги ички импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни тақдим қилди. Ярмаркада 196 нафар тадбиркорлик субъекти биринчи марта иштирок этди ва ўзларининг 1 236 турдаги маҳсулотни тақдим этди.

    Бу гал ўтказилган ярмарка иштирокчилар эътиборини нафақат турли тармоқлар ва ҳудудларининг маҳаллий корхоналар ўртасида кооперация ва савдо алоқаларини ўрнатишга, балки импорт ўрнини босувчи янги корхоналарни яратишга қаратилган инвестициявий ҳамкорлик истиқболларига қаратадиган янги шаклда ўтказилганлиги унинг ўзига хос хусусиятига айланди.

    Тадбирнинг очилиш маросимида мамлакатимизда импортни оптималлаштириш ва маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилаётган рақобатбардош маҳсулотлар билан ўрнини босиш мақсадида маҳаллий ишлаб чиқариш объектлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича тизимли ишлар олиб борилаётгани таъкидланди. Ишлаб чиқаришни кенгайтириш, замонавий технологиялар ва инновацияларни жорий этиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, шунингдек, маҳаллий саноат корхоналари эҳтиёжлари учун зарур ҳисобланган ва ички чакана бозорида талабга эга бўлган юқори технологияли маҳсулотларни маҳаллийлаштиришни рағбатлантириш борасида маҳаллий тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари санаб ўтилди.

    Тадбирда иштирок этган расмийлар турли соҳалар, ҳудудлар ва йирик саноат корхоналарининг кўргазма стендларида бўлиб, маҳаллий тадбиркорлар билан суҳбатлашди. Тадбиркорлар, ўз навбатида, ўз фаолияти ва уни яқин келажакда кенгайтириш режалари ҳақида сўзлаб беришди.

    Кўргазмада икки кун давомида ўз ишини давом эттирди. «MADE IN UZBEKISTAN» бренди остида миллий саноат маҳсулотларининг кўргазмасида фаол иштирок этганлиги учун республикамиз ҳудудлари турли номинациялар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates