Сирдарё вилоятининг 11 та туман ва шаҳри Хитой модели асосида саноатга ихтисослашади

    Ҳукумат 7 апрел 2023 2133

    Инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун Сирдарёда Ўзбекистон-Хитой инвестиция жамғармаси ташкил этилади.

    Иккинчи ташаббус - вилоятнинг 11 та туман ва шаҳри Хитой модели асосида саноатга ихтисослашади, ҳар бирида инновацион технопарклар ташкил қилинади.

    Уларда:

    - электротехника, биофармацевтика, кимё, қурилиш материаллари, ипак ва озиқ-овқат саноатида инновацион лойиҳалар амалга оширилади;

    - эркин иқтисодий зона мақоми берилади ва “божхона ҳудудида қайта ишлаш” режимининг соддалашган тизими жорий қилинади;

    - ишлаб чиқариш бинолари намунавий лойиҳалар асосида қурилиб, тадбиркорларга “саноат ипотекаси” орқали тайёр ҳолда берилади;

    - жорий йилда технопарк инфратузилмасига 200 миллиард сўм ажратилади.

    Инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун Сирдарёда Ўзбекистон-Хитой инвестиция жамғармаси ташкил этилади. Бу жамғарма Хитойнинг нуфузли Ипак йўли фонди ва бошқа молиявий ташкилотлари билан бирга ташкил қилинади. Жамғармага 1 миллиард доллар сармоя олиб келинади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates