Сирдарёда «Соғлом бола ойлиги» давом этяпти

    Мамлакатимизда 14 июн 2021 1086

    Сирдарё вилоятида июнь ойи «Соғлом бола ойлиги» деб эълон қилинган.

    Тадбир аҳоли орасида касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришни ўз ичишга олган бўлиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази томонидан эълон қилинганди.

    Вилоятдаги мавжуд даволаш профилактика муассасаларининг малакали ходимлари иштирокида «Соғлом бола ойлиги» доирасида болажонларимизнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларни олдини олиш мақсадида қатор лойиҳа ишлари бошлаб юборилди.

    Мазкур ойнинг I ҳафтасида «Тоза қўллар ҳафталиги», II ҳафтасида «Мева ва сабзавотлар-жони дилим» шиори остида тадбирлар ўтказилган бўлса, ойнинг III ҳафтасида «Соғлом бола –юрт келажаги», IV ҳафтасида «Соғлом бола –фаол бола» мавзуларида тарғибот тадбирлари ташкил этилиши режалаштирилган.

    Айниқса, «Тоза қўллар» ҳамда «Мева ва сабзавотлар-жони дилим» ҳафталигида Гулистон ва Ширин шаҳарлари, Боёвут, Сирдарё, Гулистон, Оқолтин туман тиббиёт бирлашмаларининг тиббиёт ходимлари пешқадамликни қўлга олди. Болажонлар билан ташкил этилган амалий машғулот ва интерфаол усулдаги тақдимотлар уларда катта қизиқиш ва тиббий билимларининг ошишига сабаб бўлди, деб хабар беради Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates