Соҳа ходимларига бериладиган IT виза Ўзбекистон фуқаролари билан деярли бир хил ҳуқуқларга эга ва уларга кўчмас мулк сотиб олиш имконини беради

    Инвесторлар орасида машҳур бўлган «bne IntelliNews» онлайн нашрида «Ўзбекистон 2022 йилда Самарқандда бўлиб ўтган АКТ ҳафталигида IT соҳасидаги муваффақиятларни намойиш этди» сарлавҳали мақола эълон қилинди.

    Унда таъкидланганидек, Ўзбекистонда «ICTWeek-2022» ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган улкан иқтисодий ислоҳотлар дастури самараларини кенг намойиш этиш имконини берди.

    «Жаҳон банки Ўзбекистон мисли кўрилмаган иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришларни бошидан кечираётганини таъкидлади, деб ёзади Британия нашри. «ICTWeek-2022» кўргазмасида маърузачилар ҳам бунга далилларни эътироф этдилар: Ўзбекистон айни пайтда электрон ҳукумат рейтинги бўйича дунёда 9-ўринни эгаллаб турибди, бу ўтган йилга нисбатан 18 поғона юқори. Мамлакатнинг бундан ҳам юқорига кўтарилиши кутилмоқда».

    Британия онлайн нашрида ёзилганидек, Ўзбекистоннинг янги АКТ инфратузилмасининг асосий бўғини унинг IT парки ҳисобланади. Чунки Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги салоҳиятли ходимлар учун жозибадор шарт-шароитлар яратишга интилмоқда. Таъкидланишича, Тошкент технопарки ўз IT бизнесини Ўзбекистонга кўчирмоқчи бўлганларни қўллаб-қувватлашнинг асосий элементи ҳисобланади.

    «Вазир Шерзод Шерматов парк иштирокчи бўлган резидентлар 2028 йил 1 январга қадар «солиқлардан тўлиқ озод этилгани»ни айтди. Ушбу соҳа ходимларига бериладиган IT визаси эса Ўзбекистон фуқаролари билан деярли бир хил ҳуқуқларни тақдим этади ва уларга кўчмас мулк сотиб олиш имконини беради», деб ёзади «bne IntelliNews».

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates