Солиқ органлари айрим ҳуқуқлардан маҳрум этилади

    Молия 18 март 2024 927

    Вазирлар Маҳкамасининг 13.03.2023 йил 13 мартдаги «Камерал солиқ текширувини ўтказиш тартиби соддалаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган «Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 132-сон қарори қабул қилинди.

    Камерал текширувларни ўтказишда солиқ органларининг қуйидаги ҳуқуқлари бекор қилинади (ҚҚС суммасини ўрнини қоплашда (қайтаришда) ўтказиладиган камерал текширувлар бундан мустасно):

    - солиқ тўловчининг ҳудудига кириш;

    - унинг ҳудудини ва биноларини кўздан кечириш;

    - солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш;

    - ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш.

    Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 14 мартдан кучга кирди, деб хабар беради «Norma».

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates