Сўнгги уч йилда 1,5 мингта озиқ-овқат лойиҳаси ишга тушди

    Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспортини кўпайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

    Давлатимиз раҳбари сўнгги уч йилда 250 минг гектар пахта ва ғалла ери озиқ-овқат етиштиришга берилгани, 160 минг гектар янги боғ ва токзор барпо этилгани, эскирган 107 минг гектари янгилангани, 1 миллиард долларлик 1,5 мингта озиқ-овқат лойиҳаси ишга тушганини таъкидлади.

    Бундан ташқари, 100 минг тонна сақлаш, 70 минг тонна қуритиш, 46 минг тонна саралаш ва қадоқлаш қувватлари яратилди.

    Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар халқаро миқёсда эътироф этилмоқда. Шу ойда Ўзбекистон Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Кенгаши аъзолигига сайланди.

    Бу миллий ва минтақавий ташаббусларни илгари суриш, янги лойиҳаларга маблағ жалб қилишда биз учун катта имконият”, - деди Президент.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates