Сўнгги йилларда Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларида 1,6 миллион гектар майдонда “яшил қопламалар” барпо этилди

    АОКАда ўтказилган брифингда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Зафар Эшонқулов шу ҳақда маълумот берди.

    Тадбирда қайд этилишича, агар ХХI аср охиригача ҳозирги суръатларни сақлаб қолсак дунёдаги ўртача ҳарорат 4 даражага, Марказий Осиё давлатларида эса 7 даражагача кўтарилишини экспертлар башорат қилмоқдалар. Глобал иқлим ўзгариши натижасида охирги 50-60 йил ичида музликлар майдони тахминан 30 % камайди. 2050 йилгача сув ресурсларини Сирдарё ҳавзасида 5 % гача ва Амударё хавзасида 15 % гача камайишиш кутилмоқда.

    Бундай экологик муаммоларнинг олдини олиш учун юртимизда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларида 2018-2021 йилларда жами 1,6 млн. гектар майдонда “яшил қопламалар” барпо этилди. Бундан ташқари, Оролбўйи минтақаси бўлган Бухоро вилоятида 79,3 минг гектар, Навоий вилоятида 43 минг гектар ва Хоразм вилоятида 8,5 минг гектар “яшил қоплама”лар барпо этилди.

    Бажарилган ишларга қарамасдан, Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларидаги ҳозирги экологик ҳолат, қум-чанг тўзонларининг кўтарилиши “яшил қоплама”лар барпо этиш ишларини жадаллаштиришни тақозо этмоқда. Орол денгизининг суви қуриган туби ва Оролбўйи ҳудудларида кейинги 5 йилликда 1 млн гектар чўл ўсимликларидан “яшил қоплама”лар барпо этиш режалаштирилган. Шу жумладан, 2022 йилда жами 200 минг гектар майдонда чўл ўсимликларининг уруғидан 187 минг гектар, кўчатидан 13 минг гектар майдонда кўчатидан “яшил қоплама”лар барпо этиш кўзда тутилди. Бунда, нафақат Орол денгизининг қуриган туби, балки Оролбўйи минтақасида ҳам “яшил қопламалар”ни барпо этиш назарда тутилди. Ушбу ўрмон-мелиоратив тадбирларни амалга ошириш учун жами 780 тонна чўл ўсимликларининг уруғлари тайёрланиб, “яшил қоплама”лар барпо этиш учун сарфланади. Бундан ташқари, камида 100 гектар майдонда саксовул ниҳолхоналари ташкил этилади.

    Орол денгизининг қуриган тубида ва Оролбўйи минтақасида содир бўлаётган экологик холатни яхшилаш бўйича халқаро кўпгина ташкилотлар ҳамда бир қатор хорижий давлатлар билан ўзаро хамкорлик алоқалари йўлга қўйилган. Хусусан, Ўзбекистон хукумати ЮНЕСКО ва БМТ Тарққиёт дастурининг мақсадли жамғармаси кўмагида “Оролбўйида барқарор қишлоқ хўжалигини ривожлантириш орқали инсон хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб муаммоларини ҳал этиш” қўшма лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бундан ташқари МКВК ташкилоти Орол денгизининг қуриган тубига 2 та илмий экспедиция ташкил этиб, мониторинг ишларини олиб борди.

    Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда қатор инновацион, илмий ва амалий лойиҳаларни амалга оширди.

    Ўзбекистон Республикаси Президетининг ташаббуси билан БМТ бош ассамблеяси 2021 йил 18 майдаги 75 -сессиясида “Оролбўйи ҳудудини – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди” деб эълон қилиш тўғрисидаги махсус резолюциясини қабул қилди. Бундай мақом биринчи маротаба Оролбўйи минтақасига берилди. Бунинг эътиборга лойиқ томони шундаки, эндиликда Оролбўйи минтақасидаги экологик, иқтисодий, ижтимоий ва демографик лойиҳалар кенгаяди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates