Сохта ҳужжатлар орқали 10 миллард сўм кредитни қўлга киритган МЧЖ раҳбари аниқланди

    Қора молларни харид қилиш учун ажратилган 10 миллиард сўм кредит маблағи алдов йўли билан қўлга киритилди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Sh.” МЧЖни норасмий бошқариб келган Ш.Ж. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалига сохта баҳолаш ҳужжатларини тақдим қилиш орқали наслли қора молларни харид қилиш учун ажратилган 10 млрд сўм кредит маблағини алдов йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates