“Сўз хиёбони” ўзбек тили байрамига муносиб туҳфа бўлди

    Китобда пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида ҳайкаллари ўрнатилган миллатимиз, тилимиз фидойилари, адабиётимизнинг забардаст вакиллари ва уларнинг асарлари ҳақида адабиётшунос, тилшунос олимлар ёзган оммабоп мақолалар жамланган.

    Мустақил Ўзбекистон тарихида илк маротаба 21 октябрь санаси — Ўзбек тили байрами куни сифатида оммавий тус олиб, республика миқёсида кенг нишонланди. Интернет тармоқлари, ойнаи жаҳон, радиоканаллар орқали намойиш этилган байрам чиқишлари юртдошларимизга миллий ғурур бахш этди.

    Тилимизнинг нуфузини ошириш борасида Вазирлар Маҳкамасининг давлат тилини ривожлантириш департаменти қатор эзгу ишларни амалга оширди. Айниқса, ўзбек тилининг софлигини сақлаш, унинг бойлигини кўрсатишга хизмат қилувчи ўнга яқин китоблар чоп этилиб, жойларга бепул етказиб берилаётгани она тилимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиши билан аҳамиятлидир.

    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида департамент буюртмаси асосида нашр этилган “Сўз хиёбони” номли яна бир китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Унда департамент раҳбари Абдуғаффор Қирғизбоев, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов, Ёзувчилар уюшмаси раҳбари ўринбосари Ғайрат Мажид, моҳир публицист Аҳмаджон Мелибоев, таниқли нотиқ Раҳимбой Жуманиёзов ҳамда қатор ОАВ вакиллари иштирок этди.

    Китобда пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида ҳайкаллари ўрнатилган миллатимиз, тилимиз фидойилари, адабиётимизнинг забардаст вакиллари ва уларнинг асарлари ҳақида адабиётшунос, тилшунос олимлар ёзган оммабоп мақолалар жамланган. Ўзбек тили байрамига муносиб туҳфа бўлган мазкур тўплам адабиётшунос олим, филология фанлари доктори, профессор Баҳодир Каримов томонидан нашрга тайёрланган. Ўзига хос дизаён ва кўриниш касб этган “Сўз хиёбони” “Фан” нашриёти томонидан 3 минг нусхада чоп этилди.

    Шунингдек, тадбирда Департамент, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Тошкент шаҳар ва туман ҳокимлари маслаҳатчиларининг келгусидаги фаолиятига доир масалалар ҳам кўриб чиқилди. Тадбир сўнгида ўзбек тилини ривожлантириш, иш юритишда давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлашда фаол иштирок этгани учун бир гуруҳ тилшунос олимлар, адабиётшунослар, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, вазирлик ва идоралар, ҳокимларнинг маслаҳатчилари департаментнинг ташаккурнома ва фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates