Спортчиларимиз V Ислом бирдамлик ўйинларига кўтаринки руҳда кузатиб қўйилди

    Спорт 6 август 2022 2772

    Бугун, 6 август куни Миллий Олимпия қўмитаси биносида V Ислом бирдамлик ўйинларида иштирок этувчи Ўзбекистон делегацияси мусобақага кўтаринки руҳда кузатиб қўйилди.

    IV Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 121 нафар спортчи билан қатнашган бўлса, бу гал 265 нафар атлет Туркияга йўл олмоқда.

    Расмий кузатиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов, вазир ўринбосари Шахрулло Махмудов, Маданият вазири Озодбек Назарбеков, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосари Равшан Эрматов, Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев, мутасаддилар, спортчиларнинг ота-оналари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

    Маросимни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов очиб берди.

    Мутасаддилар спортчиларига мазкур мусобақада омад тилашди.

    Шундан сўнг, мамлакатимиз спорт делегациясининг байроқдори, қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати совриндори Зайнаб Дайибековага Ўзбекистон байроғини тантанали равишда топширилди.

    Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси V Ислом бирдамлик ўйинларига кузатиб қўйилди.

    Маълумот учун, кеча V Ислом бирдамлик ўйинларида мусобақа расмий очилишидан олдин велоспорт бўйча беллашувларга старт берилган эди. Қувонарлиси, мусобақадаги илк медаль бизни узоқ куттирмади. Яъни велоспорт бўйича ҳамюртимиз София Каримова В Ислом бирдамлик ўйинларида бронза медални қўлга киритди.

    Эслатиб ўтамиз, V Ислом бирдамлик ўйинларида дунёнинг 55 та мамлакатидан спортчиларнинг иштирок этиши кутилмоқда. Ўйинлар Туркиянинг Коня шаҳридаги 8та иншоотда ўтказилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates