баннер
15 апр 2025
17:39

    Станфорд Университетининг профессори Жеймс Чанг Тошкент тиббиёт академиясига ташриф буюрди

    Профессор талабалар билан «Пластик жарроҳлик санъати: санъаткор бўлишнинг яширин йўллари» мавзусидаги учрашувда иштирок этди.

    7 апрель куни АҚШнинг нуфузли университетларидан бири бўлган, 2024 йил якунларига кўра Times Higher Education рейтингида 2-ўринда эътироф этилган Станфорд Университетининг Пластик жарроҳлик бўлими мудири, профессор Жеймс Чанг Тошкент Тиббиёт Академиясига ташриф буюрди. Ушбу ташриф давомида профессор академиянинг талабалар ва изланувчилар учун яратилган замонавий таълим шароитлари билан яқиндан танишди.

    Ташрифнинг бир қисми сифатида профессор талабалар билан «Пластик жарроҳлик санъати: санъаткор бўлишнинг яширин йўллари» мавзусидаги учрашувда иштирок этди. У ўзининг бой шифокорлик тажрибаси ва юқори даражадаги жарроҳ бўлиш сирлари ҳақида сўзлаб берди.

    Куннинг иккинчи ярмида профессор Тошкент Тиббиёт Академиясининг клиник ўқув базаси – «Чинор Тиббиёт Маркази»да «Қўл жарроҳлиги ва микрохирургия» мавзусида халқаро маҳорат семинарида маъруза қилди. Маърузада пластик жарроҳликнинг, хусусан, қўл жарроҳлиги ва микрохирургиянинг мураккаб ва муҳим жиҳатлари профессор Чанг томонидан ёритилди. Шу билан бирга, профессор бир нечта беморни тиббий кўрикдан ўтказиб, амалий тажрибасини намойиш этди.

    Профессор Чанг иштирокчиларнинг билим даражаси ва қизиқишини юқори баҳолади. Шунингдек, у академияда яратилган шароитлар илиқ таассурот қолдирганини таъкидлаб, Ўзбекистоннинг тиббий таълим соҳасидаги ютуқларини эътироф этди.

    Ушбу нуфузли профессорнинг Тошкент Тиббиёт Академиясига ташрифи ва ташкил этилган тадбирлар Ўзбекистонда тиббий таълимнинг жадал ривожланаётгани ва халқаро миқёсда эътироф этилаётганидан далолат беради. Бу ташриф академиянинг глобал миқёсдаги обрўсини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech