Страдивари скрипкаси жумбоғи

    Буюк мусиқасоз уста Антонио Страдивари дунёдан ўтганига 300 йил бўляпти. Бироқ унинг ясаган скрипкалари, яратган куйлари жаҳон мусиқа ихлосмандлари қалбини ҳамон ларзага солади.

    Ушбу мусиқий созларнинг сири нимада? Нега ундан таралган оҳангларни эшитганда юрак жунбушга келади? Гап шундаки, Страдивари қандайдир илоҳий туйғу билан скрипкаларига аёлларга хос, тинглаган жонни ўртовчи “овоз“ бахш этган. Антонио Страдивари болалигидан мусиқани яхши кўрган ва ҳатто қўшиқ айтишга уринган. Аммо бу атрофидагиларда кулги уйғотган, холос.

    Бироқ табиат унинг қулини том маънода гул қилиб яратган. Ота-онаси зурриёди келажакда донғи кетган улуғ уста бўлишини англашган. Бунинг устига Шимолий Италиянинг у яшаётган шаҳар - Кремон ёғочсоз усталари билан машҳур эди.

    Антонионинг бахтига шу шаҳарда ўша пайтда машҳур бўлган скрипкасоз уста Никола Амати яшарди. Кўп ўтмай, ёш Страдивари унинг шогирдига айланди. Амати унга мусиқасозликнинг барча сирларини қунт билан ўргатди. Мисол учун, торлар сирини. Скрипкадан юракни титратадиган “нола чиқиши“ учун унинг торларини нимадан ясаш керак?

    Маълум бўлишича, уларни тайёрлашда, албатта, қаерлардадир эмас, айнан Марказий ёки Жанубий Италияда парвариш қилинган 7-8 ойлик қўзиларнинг ишқорли сувда ивитилган ичакларидан фойдаланилар экан. Ёғоч сифати эса ташқи кўринишига эмас, чертиб кўрилганда овоз чиқаришига қараб аниқланган.

    Страдивари оила қуриб, беш фарзандли бўлгач, 40 ёшида ўз устахонасини очади. У ўзини скрипкасозликка бағишлаб, хотиржам кексаликни орзу қиларди, бироқ кутилмаганда унинг шаҳрида вабо тарқалди. Эпидемия бутун оиласини олиб кетди. Антонио ўзининг якка шогирди билан қолди. Алам ва изтироб билан у юрагини бериб ишга киришади. Гап шундаки, унинг хотини ва севимли фарзандлари ўлимидан кейин ясаган сикрипкалари ҳақиқатан афсонавий оҳанглари билан тингловчилар қалбини титратади, ушбу асбобларнинг айримлари ҳозирда ҳам 5 миллион еврогача туради.

    Уста ўлгунича (у 93 ёшида вафот этди) ақлбовар қилмас шижоат билан ишлайди ва 2,5 мингтадан зиёдроқ скрипка ва виолон челей ясашга улгуради. Тўғри, уларнинг ҳаммаси ҳам бебаҳо санъат асари сифатида баҳоланмайди, фақат энг сўнгги ясалганларигина беназир. Страдивари белгиси билан ясалган бугунгача 600-650 та мусиқа асбоби сақланиб қолган.

    Олимлар ҳозиргача унинг ноёб созлари ясалиш сирларини очиша олгани йуқ. Сирни буюк уста ўзи билан олиб кетган.

    Тоғаймурод Шомуродов тайёрлади

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates