Мусиқа кекса одамларда мия қаришининг олдини олишда ижобий таъсир кўрсатди

    Организмнинг қариши, ҳатто соғлом одамларда ҳам ақлий қобилиятларнинг прогрессив пасайиши билан боғлиқ. Женева университети олимлари бу жараённи тўхтатиш йўлини топишди.

    Тадқиқот шуни кўрсатдики, миядаги табиий қариш жараёни мусиқа туфайли тўхтатилади.

    Маълумки, инсон мияси ҳаёт давомида доимо ўзгариб туради. Миянинг морфологияси ва унинг алоқалари атроф-муҳит ва янги тажрибага қараб қайта тартибга солинади. Аммо вақт ўтиши билан миянинг қайишқоқлиги пасая бошлайди. Нейронларни ўз ичига олган кулранг модданинг ҳажми камаяди. Ушбу ҳодиса мия атрофияси деб аталади.

    Кекса одамларда когнитив қобилиятнинг пасайиши кузатилади. Айниқса, ишчи хотира пасаяди.

    Кўпгина мамлакатлар олимлари бу жараёнларни тўхтатиш ёки орқага қайтариш йўлларини изламоқда. Янги тадқиқотда 62 ёшдан 78 ёшгача бўлган 132 нафар кўнгилли иштирок этди. Уларнинг ҳеч бири олдин мусиқа чалмаган. Олти ой давомида иштирокчилар фортепиано курсларида қатнашиб, мусиқа соҳаси бўйича билим олишди.

    Олти ой ўтгач, кўнгиллилар кўрикдан ўтказилди. Унинг натижалари миянинг тўртта соҳасида, шу жумладан хотира учун масъул бўлган қисмида кулранг моддаларнинг кўпайишини кўрсатди. Иштирокчиларнинг самарадорлиги ўртача 6% га ошди.

    Бироқ иштирокчиларда мия қариши жараёнлари давом этди. Олимларнинг қайд этишича, мусиқа атрофиянинг олдини олишга қодир эмас, лекин у миянинг айрим соҳаларига ижобий таъсир кўрсатади, унинг қайишқоқлигини ва ишчи хотира ҳажмини оширади, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates