Ватандошларимиз Қувайтдаги мусиқа билим юртларида ўзбек миллий санъатидан сабоқ беряпти

    Маданият 14 феврал 2024 841

    Мамлакатимиз элчихонасида Қувайтдаги мусиқа билим юртларида сабоқ бераётган ўзбекистонлик санъат вакиллари ва профессор-ўқитувчилар билан учрашув бўлиб ўтди.

    Мулоқот чоғида ватандошларимизнинг Қувайтдаги тажрибаси ва ихтисослигидан келиб чиққан ҳолда икки томонлама маданий алоқаларини ривожлантириш хусусида фикр алмашилди.

    Қайд этилганидек, икки давлат халқлари ўртасидаги дўстона ришталарни янада мустаҳкамлашда маданият соҳасидаги ҳамкорлик кўламининг янада кенгайиши муҳим аҳамият касб этади.

    Жорий йил 11 февралда Қувайт маданият, санъат ва адабиёт бўйича миллий кенгаши залида Ўзбекистон давлат консерваторияси оркестри жамоасининг концерти кўтаринки руҳда бўлиб ўтгани таъкидланди.

    Учрашув якунида Ўзбекистон мусиқа билим юртларида Қувайт фуқароларининг таҳсил олишини йўлга қўйиш, ушбу давлатда ўзбек миллий мусиқа мактаби ва кейинчалик олий таълим муассасасини очиш таклифларини илгари суриш тўғрисида келишиб олинди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    июн, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates