Стрессни енгишда қандай чой ичиш керак?

    Мойчечак уйқусизликка ёрдам беради ва асаб тизимини тинчлантиради. Валериан ва ялпиз бир зумда стрессни енгиллаштиради.

    Кундалик стрессни бошдан кечирганда аксарият инсонлар тинчлантирувчи дорилар истеъмол қилишади. Бу борада табиий даволаш усуллари ҳам бор эканини кўпчилигимиз билмаймиз. Масалан, турли хил тинчлантирувчи чойлар ҳам стрессни енгишда ёрдам берар экан.

    Тинчлантирувчи чойлар одатда ўтлардан тайёрланади. Уларнинг энг машҳурлари – ялпиз, мойчечак, валериан, пустирник, лимонўт ва жўка. Ушбу ўтлардан организмни тинчлантирувчи чой тайёрлаш мумкин.

    Мойчечак уйқусизликка ёрдам беради ва асаб тизимини тинчлантиради. Валериан ва ялпиз бир зумда стрессни енгиллаштиради. Пустирник депрессия ва асабий қўзғалувчанликда ҳам қўлланилади.

    Дарвоқе, чойлар тинчлантиришдан ташқари, токсинлар билан курашади. Чойлар самарали тозалаш воситалари сифатида танилган ва бу мақсадда асрлар давомида фойдаланиб келинмоқда.