«Суд экспертиза соҳасидаги ислоҳотлар самараси» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди

    Суд экспертлик соҳасида жорий йилнинг 8 ойи давомида 3 млн 96 минг 80 та объектлар бўйича тадқиқотлар ўтказилган.

    Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази томонидан«Суд экспертиза соҳасидаги ислоҳотлар самараси» мавзусида ОАВ вакиллари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

    Тадбирда Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази директори ва марказ ходимлари томонидан суд экспертиза соҳасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ОАВ вакилларига ахборот берилди.

    Жумладан, Бугунги кунда, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда, жиноятчиликнинг олдини олиш ва уни фош этишда суд экспертизаларининг ўрни муҳим эканлигини қайд этиш лозим.

    Айниқса, хуфиёна содир этилган жиноятларни фош этишда суд экспертизанинг аҳамияти катталигини инкор этиб бўлмайди. Айрим ҳолларда жиноятларни очишда суд экспертизаси ягона далил бўлиб, шу билан ўз аҳамиятини яна бир бор намоён қилади.

    Маълумки Янги Конституциямизнинг 28-моддасида агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмаслиги кафолатланиб қўйилди.

    Шу ўринда фуқароларимизнинг Конституцияда белгиланган ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилинишида суд экспертиза тадқиқотлари натижалари ҳам муҳим аҳамиятга эга.

    Суд экспертлик соҳасида Марказда судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг қарор ва ажримлари, ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида 2020 йил давомида 923 минг 760 та объектлар бўйича тадқиқотлар ўтказилиб, 28 минг 678 та хулоса ва мутахассис фикрлари берилган бўлса, жорий йилнинг 8 ойи давомидагина 3 млн. 96 минг 80 та объектлар бўйича тадқиқотлар ўтказилиб, 26 минг 28 та экспертиза хулосалари ва мутахассис фикрлари берилган.

    Бу эса Марказга суд ва тергов идоралари томонидан суд-экспертизаларини тайинлашга эҳтиёж йилдан йилга тобора ошиб бораётганидан далолат бермоқда.

    Шу билан бирга, экспертиза тайинловчи органларга экспертиза тайинлашнинг процессуал талаблари юзасидан 1 минг 80 та профилактик таклифлар берилган ҳамда 1 минг 504 нафар суд ва тергов органлари ходимларининг тажриба алмашишлари таъминланган.

    Норма ижодкорлиги йўналишида авваламбор соҳадаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тегишли равишда Вазирлар Маҳкамасига киритилган.

    Матбуот анжуманида фуқаролар томонидан йўлланган саволларга соҳа мутахассислари атрофлича жавоб бериб, суд экспертиза соҳасидаги тартиб-таомиллар хусусида маълумотлар тақдим этди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates